Халқ таълимига доир Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, Фармойишлари ва Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 июндаги “Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олишни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 109-сонли қарори ҳамда 2016 йил 27 октябрда Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази билан ҳамкорликда тасдиқланган “Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқиш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси” жойларга ижро учун етказилди.

Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан, жорий ўқув йилида республикамиздаги идоравий бўйсунуви ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча умумтаълим мактабларининг 9-синфида таълим олаётган ўқувчиларнинг сони 2016 йил         1 декабрь, 2017 йил 1 март  ҳолатига ўқувчилар сони 467 минг 019 нафар (228514 нафари қизлар)лар 9-синфни тамомлайди.

Ўқувчиларни касб-ҳунарни тўғри танлашига кўмаклашиш, касбга йўналтириш бўйича:

9-синф битирувчилари учун “Мен танлаган касбни-келажак ҳаётимдаги ўрни” мавзусида иншолар танлови, “Касблар фестивали”, “Касблар ойлиги”, “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ташкил этилди ва уларнинг ўзлари яшаб турган ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналарига, фермер хўжаликларига, таълим муассасаларига саёҳат ва экскурсиялари ташкил этилди.

Унда 430 мингдан зиёд 9-синф битирувчиси, 138 мингга яқин ота-оналар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мактабларда ўтказилган “Ота-оналар” йиғилишларида ҳам 443 минг нафар ота-оналар, 28,2 минг нафар жамоатчилик вакиллари ҳамда 18,5 минг нафар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари вакиллари қатнашди.

Умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчилари ўртасидаги
“Сўровнома” жорий йилнинг 10-20 апрель кунлари республикамизнинг барча худудларида ўтказилиб, унга кўра, 467 019 нафар жами битирувчидан, академик лицейларга 42 790 (9,2%) нафар битирувчи, касб-хунар коллежларига эса 424 229 (90,8) нафар битирувчилар ўқиш истакларини билдиришди. Ўз ҳудудидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига 457 657 (98,0%) нафари, бошқа вилоятлардаги академик лицейларга ва касб-ҳунар коллежларига 5 320 (1,1%) нафари, Тошкент шахридаги академик лицейларга ва касб-ҳунар коллежларига 4 072 (0,9%) нафари ўқиш истагини билдиришган.

Академик лицейларнинг йўналишлар бўйича тахлил қилинганда аниқ фанлар 18 741 (4,0%) нафари, табиий фанлар 6 629 (1,4%) нафари, ижтимоий гуманитар фанлар 8 037 (1,7%) нафари, хорижий филологияси 8 700 (1,9%) нафари, санъатга 683 (0,1%) нафари хамда касб-ҳунар коллежларининг сохалар бўйича тахлили қилинганда гуманитар сохага 38 043 (8,1%) нафари, ижтимоий соха, иқтисод ва ҳуқуқ 39 327 (8,4%) нафари, ишлаб чиқариш ва техник соха 83 061 (17,8%) нафари, қишлоқ ва сув хўжалиги 52 039 (11,1%) нафари, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот 148 378 (31,8%) нафари, хизматлар сохасига 63 381 (13,6%) нафари ўқиш истагини билдиришган.

Марказнинг 2017 йил 3 майдаги 01/10-01-110-сонли хатига асосан, битирувчиларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил  13 майда 2673-рақам билан рўйхатга олинган “Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини шакллантириш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати” асосида шаклантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги
ПҚ- 2941-сонли  “2016/2017-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларига қабули тўғрисида”ги қарори хамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил          3 майдаги 144-сонли буйруғида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Марказнинг 2017 йил 4 майдаги “2016-/2017-ўқув йилида 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ камраб олинишини таъминлаш тўғрисида”ги 19-сонли буйруғи қилинди ва ижрога йўналтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли қарори ҳамда Халқ таълими вазирининг 2017 йил 17 мартдаги            87-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Марказнинг 2017 йил 19 апрелда “Халқ таълими вазирининг 2017 йил 17 мартдаги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 87-сонли буйруғининг ижроси тўғрисида”ги  15-сонли буйруғи қабул қилинди ва ижрога йўналтирилди.

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ги ПҚ-2833-сонли қарорининг 23-бандида белгиланган вазифалар ижроси бўйича ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Олий ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда таълим муассасаларининг ўқувчиларини психологик қўллаб қувватлаш ҳамда психологлар штат бирликлари ва уларни моддий рағбатлантириш борасида Вазирлар Маҳкамасининг қарори тайёрланмоқда.

Вояга етмаган ўқувчилар томонидан ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши ва ўз жонига қасд қилиниши ҳолатларини олдини олиш мақсадида Марказ мутахассислари томонидан  “Вояга етмаган ўқувчи-қизлар орасидаги суицид ҳолатлар ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларни ўрганиш юзасидан тавсиялар” мавзусида услубий қўлланма ишлаб чиқилномли услубий қўлланма ишлаб чиқилди.

Марказ мутахассислари ва етакчи психолог олимлар томонидан “Вояга етмаган ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши,   ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш, уларга психологик ёрдам кўрсатиш, профилактика ва коррекцион ишларини ташкил этиш” мавзусида методик қўлланма тайёрланмоқда. Услубий қўлланмада ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича ота-оналар ва синф раҳбарлари, фан ўқитувчиларига тавсиялар берилган

Методик қўлланмада расмий статистик маълумотлар, сўнгги ўн йилликда ўз жонига қасд қилувчи ёшлар сони 3 мартага кўпайганлиги, болалар ва ўсмирлар ўлими орасида суицид эса, иккинчи ўринни эгаллаганлигига асосий урғу берилиб, бундай салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида ўсмирларнинг ўз кунларини учдан бир қисмини  таълим муассасаларида ўтказишларини ҳисобга олган ҳолда ўқувчиларга комплекс ёндашув, профилактика ва коррекция  ишларини ташкил этиш, таълим муассасаларидаги ўқувчилар томонидан содир этилиши мумкин бўлган суицид ва суиқасд ҳолатларини олдини олиш, психологик профилактика даражалари ишларни тизимли ташкил этиш, мактабда ўқувчилар, ўқитувчилар ва ота-оналар орасида соғлом психологик муҳитни яратиш, ўқувчиларнинг дарсдан ташқари фаолиятларини мазмунли ташкил этишлари учун синфдан ташқари тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш ва уни такомиллаштириш, мактаб, оила ва бутун жамият ҳамкорлигининг моделини яратиш бўйича тавсия ва маслаҳатлар берилган.

Шунингдек, умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчилар оилалари тўғрисидаги маълумотлар банкини яратиш, носоғлом оилаларни аниқлаш ва айнан шу оилаларни фарзандлари, ота-оналари, синф раҳбарлари билан ишлаш бўйича чора-тадбирлар режасини белгилаш масалалари ёритилган.

Методикада психологик-педагогик,  проектив методикалардан фойдаланган ҳолда, суицидал хатарли гуруҳларни аниқлаш, хавотирланиш даражалари юқори бўлган ўқувчилар билан ишлаш режаларини тузиш, оила аъзоларининг эътиборидан четда қолган болаларни аниқлаш, уларни салбий бурилиш ва оғишларини олдини олиш бўйича профилактика ва коррекцион ишларни ташкил этиш бўйича тавсиялар  ҳам  методикада  кўрсатиб ўтилади.

Ўсмир билан ишлашда унинг индивидуал психологик хусусиятини билиш,  маслаҳат беришда аниқ мақсад қўйиш, психокоррекцион машғулотларни якка ва гуруҳий тарзда олиб бориш тўғрисида маълумотлар шакллантирилган.

Тарбияси оғир болалар билан ишлашда,  ўқувчилар олдига қўйилган вазифаларни бажаришда эришган ютуқларини  рағбатлантириш, ўқувчиларни фанга, касбга бўлган қизиқишларини ошириш, ўқувчиларни бўш вақтларини тўғри ташкил этишларини назорат қилиш,  ўз хулқини ўзи яхшилаш мотивларини шакллантириши, болаларнинг ўз хулқ-атворини ўзи баҳолашга ўргатиш  оптимал стратегиясини аниқлаш борасидаги тавсиялар ҳам методикада ёритиб берилиши режалаштирилган.

Bizning manzil

Toshkent shahar,
Yakkasaroy tumani,
Qushbegi ko`chasi, 16-A-Uy
Indeks: 100022
Tel.: (+99871) 250-35-80
Fax.: (+99871) 250-93-73
E-mail: tashxis_markazi@xtv.uz

Markaz rekvizitlari

L/S:400110860262877950100075001
INN: 203830036
OKONX: 92200
Moliya vazirligi g`aznachiligi
R/S: 23402000300100001010
Toshkent shahri Markaziy banki
Toshkent shahri XKKM
MFO: 0014
INN: 201122919

Ko’rsatkichlar

Back to Top

loading