Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 801-модда)
      Халқ таълими тизимини тубдан такомиллаштириш, унинг барча бўғинлари фаолияти самарадорлигини ҳамда масъулиятини ошириш, халқ таълими муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини самарали жорий этиш орқали таълим сифатини таъминлаш, мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик, миллий анъаналар ва қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, маънавий ва жисмоний соғлом авлодни камол топтириш мақсадида:
      1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
  • биринчи, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни ҳар томонлама ривожлантириш, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожланиш даражасини янада юксалтиришга йўналтирилган таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • иккинчи, умумий ўрта таълим мактаблари 10-11-синф ўқувчиларига касб-ҳунар ўргатишни таъминлаш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш ҳамда умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига, мактабгача ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган талабларга мувофиқ халқ таълими муассасаларига, шунингдек, иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларига методик раҳбарликни амалга ошириш;
  • учинчи, ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини, ўқувчиларнинг ўқув, психологик ва жисмоний юкламасини оптималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
  • тўртинчи, умумий ўрта таълим муассасаларида чет тилларни ўқитиш самарадорлигини таъминлаш, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва меҳнат таълимини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • бешинчи, таълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаш орқали 11 йиллик ўрта таълимни жорий этиш бўйича ташкилий-методик тадбирлар тизимини амалга ошириш;
  • олтинчи, ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини, касбга йўналтириш, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини жорий этиш;
  • еттинчи, халқ таълими муассасаларида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бўлимлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш орқали ўқувчиларни умуминсоний қадриятлар, юксак маънавият, инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига мустақиллик ғояларини янада чуқур сингдириш, «оммавий маданият» кўринишидаги ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш;
  • саккизинчи, мазмун ва сифат жиҳатидан халқаро талабларга жавоб берадиган, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда янгиланган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлоди яратилиши ва нашр этилишини ташкил қилиш;
  • тўққизинчи, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари томонидан давлат таълим стандартлари ва талаблари бажарилишининг тизимли мониторингини олиб бориш;
  • ўнинчи, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг моддий-техника базасини белгиланган норма ва стандартларга мувофиқ янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, улар фаолиятининг самарадорлиги оширилишини таъминлаш бўйича тизимли асосда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • ўн биринчи, янги педагогик ва ахборот технологияларини, халқаро илғор тажрибани қўллаган ҳолда педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимининг самарали фаолиятини ташкил этиш, таълим муассасаларини замонавий билимларга эга бўлган юқори малакали кадрлар билан таъминлаш;
  • ўн иккинчи, халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг халқ таълими соҳасида эришган ютуқларини конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш йўли билан халқаро даражада кенг ёритиш, халқ таълими тизимига хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш.
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири У.И. Иноятов зиммасига вазирликка юклатилган вазифалар ва фаолият йўналишлари сифатли ҳамда тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин
2. Қуйидагилар:
  • Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
  • Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 64 нафардан иборат бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
  • вилоятлар Халқ таълими бошқармаларининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ;
  • Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармасининг тузилмаси 5-иловага мувофиқ;
  • Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика таълим марказининг тузилмаси 6-иловага мувофиқ;
  • Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг тузилмаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари этиб қайта ташкил қилинсин.
  • Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг намунавий тузилмаси 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати ва ҳудудий халқ таълими органлари тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
  • Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисида низомни;
  • Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика таълим марказининг Уставини;
  • Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг уставини тасдиқласин.
6. Белгилансинки, Республика таълим маркази ҳамда Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази методистларининг меҳнатига ҳақ тўлаш Тошкент шаҳри Халқ таълими бош бошқармаси методистлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари асосида амалга оширилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда:
  • Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари тўғрисидаги низомларни;
  • туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири У.И. Иноятов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 8 август,
ПҚ-3180-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3180-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3180-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 64 нафар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
8 августдаги ПҚ-3180-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг
ТУЗИЛМАСИ
* Ушбу лавозимлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги номенклатурасига киради.
Ходимларнинг чекланган умумий сони — 32 нафар, шундан бошқарув ходимлари — 11 нафар, методистлар — 21 нафар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
8 августдаги ПҚ-3180-сон қарорига
4-ИЛОВА
Вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
* Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида мактабдан ташқари таълим муассасалари бўйича методист вазифаси бўлим бошлиғига юклатилади.
** Ушбу лавозимлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги номенклатурасига киради.
Ходимларнинг чекланган умумий сони (ёрдамчи ходимларсиз) — 356 нафар, шундан бошқарув ходимлари — 120 нафар, методистлар — 236 нафар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
8 августдаги ПҚ-3180-сон қарорига
5-ИЛОВА
Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг
ТУЗИЛМАСИ
* Ушбу лавозимлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги номенклатурасига киради.
Ходимларнинг чекланган умумий сони — 32 нафар, шундан бошқарув ходимлари — 12 нафар, методистлар — 20 нафар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
8 августдаги ПҚ-3180-сон қарорига 
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Республика таълим марказининг
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 23 нафар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
8 августдаги ПҚ-3180-сон қарорига 
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 16 нафар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
8 августдаги ПҚ-3180-сон қарорига
8-ИЛОВА
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
* Ушбу лавозимлар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари номенклатурасига киради.
Ходимларнинг чекланган умумий сони (ёрдамчи ходимларсиз) — 5 321 нафар, шундан бошқарув ходимлари — 1980 нафар, методистлар — 3 341 нафар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
8 августдаги ПҚ-3180-сон қарорига
9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
  1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 5 августдаги 372-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 76-модда).
  2. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 1 мартдаги 52-сонли қарорининг 1-иловаси (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 9-сон, 91-модда).
  3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 27 июндаги 214-сонлиқарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда).

 

Кўчириб олиш

Related articles

Bizning manzil

Toshkent shahar,
Yakkasaroy tumani,
Qushbegi ko`chasi, 16-A-Uy
Indeks: 100022
Tel.: (+99871) 250-35-80
Fax.: (+99871) 250-93-73
E-mail: tashxis_markazi@xtv.uz

Markaz rekvizitlari

L/S:400110860262877950100075001
INN: 203830036
OKONX: 92200
Moliya vazirligi g`aznachiligi
R/S: 23402000300100001010
Toshkent shahri Markaziy banki
Toshkent shahri XKKM
MFO: 0014
INN: 201122919

Ko’rsatkichlar

Back to Top

loading