Йилнинг энг яхши психологи танлови

Жорий йилнинг 17-19 май кунлари “Йилнинг энг яхши мактаб психологи” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди. Унга кўра:

Фарғона вилояти Тошлоқ туман 15-сонли мактаб амалиётчи психологи

Турғунова Иқболой Рахмоналиевна биринчи ўринни, Тошкент шаҳар, Олмазор туман 326-сонли мактаб амалиётчи психологи Сапарова Умида Бахромовна иккинчи ўринни, Наманган вилояти, Чортоқ туманидаги 53-сонли ихтисослаштирилган мактаб амалиётчи психологи Шарипова Нодирахон Обитовна учинчи ўринни эгаллашди.

Кўрик-танловнинг Республика босқичида  I, II, III-ўрин совриндорлари Халқ таълими вазирлигининг «Йилнинг энг яхши мактаб психологи!» махсус кубок, диплом ва пул мукофоти билан тақдирландилар. Танловнинг номинациялар бўйича ғолибларига дипломлар ва совғалар танлов иштирокчиларига тантанали равишда топширилди.

Бундан ташқари Сурхондарё вилояти, Музработ туман 9-сонли мактаби амалиётчи психологи Абдуллаев Низомиддин Ибрагимович – Психологик тренинг устаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳар 7-сонли мактаб амалиётчи психологи Вафоева Муҳаббат Комиловна – Энг ғайратли психолог, Андижон вилояти, Улуғнор тумани 21-сонли мактаб акмалиётчи психологи Муҳайёхон Абдумоминова – Психологик тренинг устаси, Бухоро вилояти, Ромитан тумани 37-сонли мактаб амалиётчи психологи Очилова Мақсад Ибрагимовна – Энг маҳоратли психолог, Хоразм вилояти, Хива туман 26-сонли мактаб амалиётчи психологи Рузметова Дилрабо Давронбековна – Энг изланувчан психолог, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар 10-сонли мактаб амалиётчи психологи Эргашева Ситора Искандаровна –Энг замонавий психолог, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар 9-сонли мактаб амалиётчи психологи Умарова Азиза Собировна – Энг яхши тарғиботчи психолог, Тошкент вилояти, Зангиота туман 32-сонли мактаб амалиётчи психологи Хакимова Шоира Рамазановна – Энг жозибали психолог, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар 14-сонли мактаб амалиётчи психологи Тухтаева Халима Қодировна – Энг ташаббускор психолог, Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли тумани 52-сонли мактаб амалиётчи психологи Эсбергенова Бийбиайым Қайипназаровна – Энг креатив психолог ҳамда Самарқанд вилояти, Оқдарё туман 1-сонли мактаб амалиётчи психологи Латифова Шахло Шодиёровна – Энг самимий психолог  номинациялари ғолиби деб топилдилар.

Ғолиблик муборак азиз хамкасблар.

Related articles

Bizning manzil

Toshkent shahar,
Yakkasaroy tumani,
Qushbegi mavzesi, 16-A-Uy
Indeks: 100022
Tel.: (+99871) 250-35-80
Fax.: (+99871) 250-93-73
E-mail: tashxis_markazi@xtv.uz

Markaz rekvizitlari

L/S:400110860262877950100075001
INN: 203830036
OKONX: 92200
Moliya vazirligi g`aznachiligi
R/S: 23402000300100001010
Toshkent shahri Markaziy banki
Toshkent shahri XKKM
MFO: 0014
INN: 201122919

Ko’rsatkichlar

Back to Top

loading